06.06.2024 17:06

Yubor ҳушёрликка чақиради: пул ўтказмаларингизни фирибгарлардан ҳимоя қилинг

Постни улашинг:

Yubor ҳушёрликка чақиради: пул ўтказмаларингизни фирибгарлардан ҳимоя қилинг

Ҳурматли фойдаланувчилар, "Yubor" иловаси орқали пул юборишда хавфсизлик ҳар доим биринчи ўринда туради! Аммо, баъзи фирибгарлар онлайн пул ўтказмалари орқали одамларни алдашга уринмоқда. Биз сиз билан, фирибгарликлардан ҳимоя қилишда ҳамда онлайн пул ўтказмаларини хавфсиз амалга оширишдаги баъзи муҳим маслаҳатлар билан бўлишамиз:

• Расмий иловани ишлатинг. "Yubor" иловасини фақат расмий манбалардан юклаб олинг ва пул ўтказмаларини амалга оширишда ишончли сайт ва иловалардан фойдаланинг.

• Шахсий маълумотларингизни ошкор қилманг. Ҳеч қачон ПИН-код, CVV-код, парол ёки банк ҳисобингиз ҳақида маълумотни бегона одамларга берманг.

• Сохта қўнғироқларга ишонманг. Ўз маблағларингизни ҳимоя қилиш учун ҳушёр бўлинг.

• Шубҳали таклифларга ишонманг. Агар кимдир сизга катта фойда ваъда қилса, бу фирибгарлик аломати бўлиши мумкин.

Пул ўтказмаларида хавфсизлик энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Айниқса, халқаро пул ўтказмаларида фирибгарликдан ҳимояланиш катта аҳамиятга эга. Yubor иловасида пул ўтказмаларини амалга оширишда барча шахсий маълумотларингиз энг замонавий технологиялар ёрдамида ҳимояланган. Маълумотларнинг шифрланиши орқали сизнинг шахсий ва молиявий маълумотларингиз фирибгарлар томонидан ўғирланишининг олди олинган.

Yubor - онлайн пул ўтказмалари иловаси доимо ишончли ва хавфсиз!

Постни улашинг:

Фойдали маълумот ва
янгиликлар

Ярим миллиондан ортиқ
инсон бизга ишонч
билдирган

Қулай пул юбориш ва 0% комиссия билан

Юклаб олиш Yubor